7 Сентябр 2021 йил 307

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларида Эркинжон Мухаммадиевнинг  Қўқон шаҳар ИИО ФМБ томонидан ўтказилган текширувдан норозилиги ҳақида видеоёзув тарқалган.

Аниқланишича, Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Э.Мухаммадиевнинг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширув натижасига кўра, фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар оқибатида юзага келган низолар Фуқаролик ишлари бўйича судлар орқали ҳал этилиши лозимлиги асоси билан 2021 йил 07 апрель куни жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

                Мазкур жиноят иши қўзғатишни рад қилиш қарори Қўқон шаҳар прокуратураси томонидан назорат тартибида ўрганиб чиқилиб, бекор қилинган.

Ҳозирда Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан қўшимча терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, видеоёзувда текширув давомида далиллар йуқ қилинганлиги ҳақида билдирилган важларга аниқлик киритиш мақсадида Фарғона вилояти  ИИБ томонидан хизмат текшируви тайинланди.

                Натижалари ҳақида қўшимча хабар қилинади.

Text to speech