8 Март 2021 йил 572

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда “Lassetti” русумли автомобилнинг бошқа ҳаракат иштирокчиларига ҳалал берган ҳолда тўхтаб турган ҳолати акс эттирилган фотосурат ва ушбу ҳолатга нисбатан фикр қолдирилган фотосурат тарқалди.

Ушбу ҳолат Фарғона вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан ўрганилиб, Фарғона шаҳар Юксалиш кўчасида йўл ҳаракати қоидаларининг 91-бандида назарда тутилган қоидабузарлик содир этганлиги учун ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Ҳурматли ҳайдовчилар! Йўл ҳаракати қоидарига амал қилиб, маданиятли ҳайдовчи бўлишга интилинг. Ўзингизни ва ўзгаларни ҳурмат қилинг.

 

Фарғона вилоляти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech