РАСМИЙ БАЁНОТ
Интернет ижтимоий тармоқларида тарқалган «Дахшат Фарғонада ваҳшийлик» сарлавҳали видеохабар вилоят Ички ишлар бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилди.
Мазкур видеохабарни шархлаган мустақил блоггер ўз муносабатида, - тиббиёт ходими электрошокер билан фуқарони бир неча марта уриб, вахшийларча муносабатда бўлаётганлигини, аммо ўша ерда турган ИИБ ходими ҳолатга эътибор қаратмаётганлигини, - билдирилган.
Фарғона вилоят ИИБ томонидан ўтказилган текширувга кўра, фуқаролик кийимидаги шахс ИИО ходими эмас балки Фарғона вилояти Наркалогия диспансерида қоровул бўлиб ишловчи С.Э. эканлиги аниқланди.
Тиббиёт ходимининг хатти-ҳаракатлари юзасидан эса, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Фарғона шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, вилоят ИИБ томонидан юқоридаги ҳолатга ИИО ходимининг алоқадорлиги юзасидан хизмат текшируви тайинланган бўлиб, ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилади.
Ҳурматли фуқаролар! Ижтимоий тармоқлар орқали тарқатилаётган салбий кўринишдаги маълумотларга ҳуқуқий муносабат билдирилмасдан туриб, турли ноўрин хулосаларга бормаслигингизни сўраб қоламиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати