19 Январ 2022 йил 348

Қувасой шаҳрида хонадонида “марихуана” сақлаган шахс қўлга тушди

Қувасой шаҳри.17 январь куни ВИИБ ТЕҚКБ ва шаҳар ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, Эзгулик кўчасида яшовчи И.И.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, меҳмонхонасида Марихуана” гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қувасой шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech