25 Май 2023 йил 374

Қувасой шаҳрида пластик картасидан пул ўғирлатган аёл ИИБга мурожаат қилиди

Қувасой шаҳар. К.Ю исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 2023 йилнинг март ойида номаълум шахс, тегишли банк томонидан берилган пластик картасига компьютер тизими орқали рухсатсиз кириб, жабрланувчига сездирмасдан пластик картаси ҳисобида бўлган 4.821.000 сўм пулларни яширин равишда ўғирлаб, ечиб олганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қувасой шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “б” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни Ш.А содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!

Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech