Қува туманида хонадон омборхонасидан велосипед ўғирлаган шахс қамоққа олинди
Қува тумани. Қайрма маҳалла ҳудудида яшовчи фуқаро Н.Н исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 08 август кунидан 09 август кунига ўтар кечаси номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, хонадон омборхонасида турган нархи 1.000.000 сўмлик велосипедни яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қува тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жинояти иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида ушбу жиноятни П.Ғ содир этганлиги аниқланиб, унга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати