Қува туманида велосипед ўғирлаган шахс аниқланди
Қува тумани. Қалинпўстин маҳалла ҳудудида яшовчи Фуқаро Х.Р ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йилнинг 15 август кунидан 16 август кунига ўтар кечаси номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, хонадонидан нархи 1.500.000 сўмлик велосипедини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қува тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни С.Б содир этганлиги аниқланиб, далилий ашё олиниб процессуал тартибда ушланган.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати