28 Феврал 2022 йил 472

Қува туманида фуқаро хонадонида “марихуана” гиёҳвандлик моддаси сақлаб келаётганлиги аниқланди

Қува тумани. 16 февраль куни туман ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида, Дўстлик МФЙ ҳудудида яшовчи С.Р.ни яшаш хонадони холислар иштирокида текширилганида, хонадонида “марихуана” гиёҳвандлик моддаси сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қува тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech