26 Август 2022 йил
383
Қува тумани ИИБ МваФРБ ходимлари қидирувда юрган аёлни қўлга олишди
Қува тумани ИИБ МваФРБ ходимлари томонидан Жиноят кодексининг 135-моддаси 2-қисмида (одам савдоси) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган А.Д исмли аёлни қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати