3 Май 2023 йил 386

Қува туманида гиёҳвандлик ўсимликларни етиштираётган шахс аниқланди

Қува тумани.2023 йил 24 апрель куни туман ИИБ ТҚХ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Акбаробод маҳалла ҳудудида Қ.Ғ.ни яшаш хонадони ҳолислар иштирокида кўздан кечирилганда, томорқасида 8 туп каннабис ҳамда 28 туп “кўкнори” гиёҳвандлик ўисмликларини парваришлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Ҳолат юзасидан Қува тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар! Тақиқланган экинларни экманг ва етиштирманг. Уларни экиш ва етиштириш қонунга хилоф ҳамда жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

Мазкур жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлигини эсдан чиқарманг.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech