Қўштепа туманида пробация назоратидаги шахслар билан профилактик-огоҳлантирув тадбири ҳамда сайёр суд ўтказилди
Мазкур тадбирда Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари, полковник М.Сатторов, вилоят ИИБ Пробация бошқармаси бошлиғи, подполковник Р.Ҳолдоров, жиноят ишлар бўйича Қўштепа туман суди раиси Р.Арапов ҳамда туман ташкилотларининг мутасадди раҳбарлари иштирок этишди.
Йиғилишда назоратдаги шахслар томонидан қайта жиноят содир этилишининг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилиниб, иштирокчиларга жазо ўташ тартиб-қоидалар яна бир бор эслатилди. Ушбу тартибга амал қилмаганлар янада оғирроқ жазоларга ҳукм қилиниши эслатиб ўтилди.
Шу куни сайёр суд мажлиси ҳам бўлиб ўтди. Мажлисда жазо ўташ тартиб-қоидаларига амал қилиб, тузалиш йўлига ўтган 22 нафар шахслар муддатидан аввал шартли равишда озод қилинди.
Аксинча, ўзига берилган имкониятдан тўғри хулоса чиқармаган, жазо ўташдан бўйин товлаб юрган 2 нафар шахснинг озодликни чеклаш жазоси озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати