Қўштепа туманида ўғирлик жиноятига қўл урган эркак қўлга тушди
Қўштепа тумани. 2021 йилнинг 16 сентябрь куни Қийқи МФЙ ҳудудида яшовчи О.Х исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 13 сентябрь кунидан 14 сентябрь кунига ўтар кечаси номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб ётоқхонасида бўлган 2.000.000 сўмлик “Redmi-9А” русумли телефон аппаратини яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўштепа тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни С.Ф содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати