12 Январ 2022 йил
862
Қўштепа туманида “Lasetti”автомашина ҳайдовчиси уриб юборган велосипедчи шифохонада вафот этди
Қўштепа тумани. 10 январь куни ҳайдовчи С.З “Lasetti” русумли автомашинасини Эшонгузар МФЙ ҳудудида бошқариб кетаётиб, йўлни қатнов қисмини кесиб ўтаётган велосипедчи Т.К.ни уриб юбориши оқибатида, Т.К тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўштепа тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳайдовчиларни ҳушёрликка чақириб, йўлларда ҳаракатланганда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинмаса, кўнгилсиз ҳолатлар содир бўлиши мумкинлигини унутманг!
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати