Қўштепа туманида 25 туп гиёҳвандлик ўсимликларини парваришлаган шахс фош бўлди
Қўштепа тумани. 2023 йил 13 июнь куни, туман ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Шодлик маҳалла ҳудудида яшовчи У.А.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, томорқасида 25 туп “каннабис” гиёҳвандлик ўсимликларини парваришлаб келаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил тариқасида олинган.
Ҳолат юзасидан Қўштепа тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар! Тақиқланган экинларни экманг ва етиштирманг. Уларни экиш ва етиштириш қонунга хилоф ҳамда жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.
Мазкур жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлигини эсдан чиқарманг.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати