Қўштепа туманида тандир ичидан “оғу” топилди
Қўштепа тумани. 2023 йилнинг 22 июнь куни Фарғона вилояти ИИБ ТҚХ ЖҚБ ва туман ИИБ ТҚХ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида, Қумтепа маҳалла ҳудудида яшовчи, Ю.Р.нинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда, яшаш хонадони тандири ичида қуруқ холдаги “кўкнори сомони” гиёҳвандлик моддаларини сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил тариқасида тариқасида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўштепа тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати