19 Июн 2023 йил 235

Қўқон шаҳрида ёнида гиёҳвандлик моддасини сақлаган шахс аниқланди

Қўқон шаҳар. 2023 йилнинг 06 июнь куни Фарғона вилояти ИИБ 2-Минтақавий ҳудуд 2-отряд 1-гуруҳ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида, Миришкор кўчасида ҳаракатланиб кетаётган А.С.нинг ёни ҳолислар иштирокида кўздан кечирилганда, “Гашиш” гиёҳвандлик моддаларини сақлаб келаётгани аниқланиб, ашёвий далил тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech