14 Март 2023 йил 357

Қўқон шаҳрида хонадонида гиёҳвандлик моддасини сотаётган шахс қўлга тушди

Қўқон шаҳар.2023 йилнинг 11 март куни Қўқон шаҳар ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, А.Т.Хўқандий мавзесида яшовчи Ф.Ш яшаш хонадони олдида 2.000.000 сўм эвазига бир дона думалоқ шаклдаги “гашиш” гиёҳвандлик моддасини сотган вақтида, далилий ашё билан ушланган.

Ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши кўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech