Қўқон шаҳрида хонадондан тилла-тақинчоқлар ва пулларни ўғирлаган шахс фош бўлди
Қўқон шаҳри. 18 сентябрь куни А.Навоий мавзесида яшовчи фуқаро Қ.А ИИБга мурожаат қилиб, унда 17 сентябрь куни номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, ётоқхонасида бўлган нарҳи 16.000.000 сўмлик тилла-тақинчоқлари ва 450 АҚШ долларини яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Т.М содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати