8 Май 2023 йил 371

Қўқон шаҳрида хонадондан пул ўғирлаган шахс қўлга тушди

Қўқон шаҳар. Чорчинор кўчасида яшовчи фуқаро А.И ИИБга мурожаат қилиб, унда 2023 йил 27 апрель куни номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, яшаш хонадони шкафида бўлган шими чўнтагидан 1.200.000 сўм пулларини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни Ё.Х содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!

Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech