26 Октябр 2021 йил
424
Қўқон шаҳрида тилла-тақинчоқ сотиб олиб, пулларини бермаган аёл жавобгарликка тортилди
Қўқон шаҳри. 2021 йилнинг сентябрь ойида Б.Н исмли аёл таниши А.Ю исмли аёлнинг ишончига кириб жами 3.500.000 сўмлик тилла-тақинчоқларни пулларини бир ҳафтада беришини айтиб олиб кетиб, берган ваъдасини бажармай алдов йўли билан қўлга киритган тилла-тақинчоқларни бошқа шахсларга сотиб юбориб, пулларини ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати