Қўқон шаҳрида ёнида “гашиш” сақлаётган шахс аниқланди
Қўқон шаҳар.13 март куни шаҳар ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида, Ҳ.Я Нурафшон МФЙ ҳудудида ўзини шубхали тарзда тутганлиги учун ИИБга биносига олиб келиниб, ёни холислар иштирокида текширилганида ёнидан 0,95 грамм “Гашиш” гиёҳвандлик моддаларни сақлаб келаётгани аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати