31 Август 2022 йил
377
Қўқон шаҳрида автомашина салонидан 1.800.000 сўм пулларни ўғирлаган шахс қўлга тушди
Қўқон шаҳар.Фуқаро С.С ИИБга мурожаат қилиб, унда 19 август куни номаълум шахс Байналминал-Жангчилар кўчасида қаровсиз қолдирган “Ласетти” русумли автомашинасини салонида бўлган 1.800.000 сўм пулларини ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Шаҳар ИИБ ЖҚБ томонидан олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида ушбу жиноятни И.М содир этганлиги аниқланиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати