29 Октябр 2022 йил 434

Қўқон шаҳрида 400.000 сўм пулларни алдов йўли билан қўлга киритган шахс фош бўлди

Қўқон шаҳар.2022 йилнинг 25 октябрь куни М.Ф Фаробий кўчаси ҳудудида жойлашган бозорга савдо қилиш мақсадида келган, Н.Ҳ.ни 100 АҚШ доллар пулларини 1.130.000 сўм ўзбек сўмига айирбошлашга келишиб, пуллардан 400.000 сўм пулларини бермасдан ўзида олиб қолган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech