2 Декабр 2021 йил
428
Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ходимлари қидирувдаги шахсни қўлга олишди
30 ноябрь куни Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Учкўприк туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган М.Т.ни қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати