24 Январ 2023 йил 356

Қўқон шаҳрида савдо дўкондан пул ва тамаки маҳсулотларни ўғирлаган шахс қўлга олинди

Қўқон шаҳар. Э.А ИИБга мурожаат қилиб, унда 2023 йилнинг 02 январь кунидан 03 январь кунига ўтар кечаси номаълум шахс Турон кўчасида жойлашган савдо дўконига ғайриқонуний равишда кириб, савдо дўконидан 6.000.000 сўм пуллари ва жами нархи 5.600.000 сўмлик тамаки маҳсулотларини яширин равишда ўғирилаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни С.С содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!

Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech