11 Октябр 2022 йил
422
Қўқон шаҳрида терговдан яширинган шахс қўлга олинди
Қўқон шаҳар ИИБ ТҚХБ ходимлари томонидан Жиноят кодексининг 276 моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган С.Ў.ни қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати