14 Август 2023 йил
683
Қидирувдаги шахс қўлга тушди
Қувасой шаҳар ИИБ ТҚХ Қидирув бўлими ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” бандида (Фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган Р.Р.ни қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати