27 Октябр 2021 йил
429
Фарғона вилоятида қидирувдаги шахслар қўлга тушди
26 октябрь куни Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган Т.А.ни қўлга олишди.
Шунингдек, Олтиариқ тумани ИИБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган Т.И.ни қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати