13 Январ 2023 йил 435

Қидирувдаги шахслар қўлга тушди

Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ЖҚБ ходимлари Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида (ўғирлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган А.И.ни қўлга олишди.

Учкўприк тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган М.Қ.ни қўлга олишди.

Ҳурматли фуқаролар!

Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech