5 Июл 2023 йил
354
Қидирувдаги шахс қўлга олинди
Қувасой шаҳар ИИБ Пробация бўлими ходимлари Жиноят кодексининг 122-моддаси (Вояга етмаган шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Қувасой шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган Д.Н.ни қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати