2 Июн 2023 йил
378
Қидирувдаги эркак ва аёл қўлга тушди
Фарғона вилояти ИИБ ППХваЖТСБ 1-Минтақавий ҳудуд 4-туманлараро отряд ходимлари Жиноят кодексининг 166-моддаси 1-қисмида (Талончилик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган М.К.ни қўлга олишди.
Шунингдек, Фарғона вилояти ИИБ ТҚХ Қидирув бўлими ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида (Фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган К.М исмли аёлни қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати