6 Июл 2023 йил
386
Қидирувдаги шахслар қўлга олинди
Қўштепа тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида (Фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган Т.М.ни қўлга олишди.
Шунингдек, Қува тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида (Фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган Н.А.ни қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати