17 Апрел 2023 йил
371
Қидирувдаги аёл қўлга тушди
Фарғона вилояти ИИБ ТҚХ Қидирув бўлими ва Транспортда ХТБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган З.Р исмли аёлни қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати