6 Март 2023 йил 361

Қидирувдаги эркак ва 2 нафар аёл ва қўлга тушди

Фарғона вилояти ИИБ ТҚХ Қидирув бўлими ва Қўштепа тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Қўштепа тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган С.А.ни қўлга олишди.

Шунингдек, Фарғона вилояти ИИБ 2-минтақавий ҳудуд ППХ отряди ходимлари Жиноят кодексининг 184-моддаси 3-қисмида (солиқлар ёки йиғимларни тўлашдан бўйин товлаш) кўрсатилган жиноятни содир этиб,
қидирув эълон қилинган Ш.А аёлни қўлга олишди.

Бундан ташқари, Фарғона вилояти ИИБ 1-минтақавий ҳудуд ППХ отряди ходимлари Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисмида (ўғирлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган С.М аёлни қўлга олишди.

Ҳурматли фуқаролар!

Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech