17 Май 2023 йил 1528

Қидирувдаги шахслар ушланди

Фарғона вилояти ИИБ 2-минтақавий худуд ЖҚБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида (Фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган А.С.ни қўлга олишди.

Шунингдек, Фарғона вилояти ИИБ 2-минтақавий худуд ППХ отряди ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисмида (Фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган Г.Ж.ни қўлга олишди.

Ҳурматли фуқаролар!

Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech