6 Май 2023 йил 357

Қидирувдаги шахслар қўлга тушди

Олтиариқ тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси прим 2-қисмида (Фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган Х.А.ни қўлга олишди.

Шунингдек, Данғара тумани ИИБ ҲПБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисмида (Фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган П.А.ни қўлга олишди.

Ҳурматли фуқаролар!

Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech