14 Май 2022 йил
704
Хотин-қизлар иштирокида профилактик тадбир ўтказилди
Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ЖХХ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими томонидан Фарғона шаҳридаги ўқув марказларидан бирининг 320 нафар аёл тингловчиларга тазйиқ ва зўравонликни олдини олиш бўйича профилактик тадбир ташкил этилди. Учрашувда аёлларга гендер зўравонлик бўлган тақдирда ички ишлар органларига мурожаат қилиш тартиблари тўғрисида тушунтиришлар берилди. Тингловчилар томонидан мавзу юзасидан берилган саволларга ташкилотчилар томонидан тўлиқ жавоблар қайтарилди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати