10 Январ 2020 йил 620

“Профилактика куни” доирасида Андижон вилояти ИИБ бошлиғи ёшлар билан учрашув-мулоқот ўтказди

“Профилактика куни” доирасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 декабрь куни ёшлар билан бўлиб ўтган учрашувда берилган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида 2020 йил 9 январь куни ички ишлар бошқармаси бошлиғи Шуҳратбек Собиров Андижон туманида истиқомат қилиб келаётган 120 нафардан зиёд уюшмаган ёшлар билан учрашув-мулоқот ўтказди. 

Мазкур сайёр учрашувда ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик, оилавий ажримларнинг олдини олиш, уларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда ёш йигит-қизларнинг олдиларига қўйган мақсадларини амалга оширишда кўмаклашиш бўйича бугунги кундаги муаммолар, долзарб вазифалар  юзма юз муҳокама қилинди.Ёшлар бу эртамиз давомчилари. Шу боис, мамлакатимизда келажагимиз ворисларини ҳар томонлама қўллаб қувватлаш уларни истеъдод ва интилишларини рўёбга чиқариш ҳамда қийнаб келаётган мавжуд муаммолари ва таклифларини ўрганиб ижобий ечим топиш бугунги кунда ҳар бир раҳбар олдида турган мухим вазифалардан бири. Учрашувда ана шу жихатлар ҳақида сўз борар экан бу жойга ташриф буюрган йигит-қизларнинг билдирган мурожаатлари шунчаки қоғозда эмас, балки амалда ҳал этилиши зарур эканлиги таъкидланди.

Очиқ ва самимий тарзда ўтган мулоқотда ёшлар ишга жойлашиш, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва кенгайтириш учун кредит масалалари ҳамда бошқа ўзларини қизиқтирган саволлар, таклифлар ва турли муаммолари билан қатнашдилар. Ва ҳар бир билдирилган мурожаат вилоят ҳамда туман мутасаддилари иштирокида муҳокама қилиниб, аксариятига шу жойнинг ўзида ечим чоралари кўрилди.Жумладан, Андижон тумани Бобоғози МФЙда яшовчи М.Рўзиматов туман ветеренария бўлимига ҳайдовчи сифатида, Гулобод МФЙда яшовчи З.Турсунова Сил касалликлари санаториясига лаборант лавозимига ишга қабул қилинди.

Албатта, ёшларнинг бандлиги таъминланиб, уларнинг бўш вақтлари мазмунли ва самарали ташкил қилинса содир этилиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликлар ва бошқа кўнгилсиз ҳолатларнинг ҳам олди олинади. Учрашув давомида бу ўзининг яна бир бор исботини топди. Ҳусусан, илгари жиноят содир этиб, бугунги кунда ундан тўғри хулоса чиқариш йўлига ўтган айрим ёшлар ўз мурожаатларини билдириб, уларга ечим топиш истагида амалий ёрдам сўрадилар. Хусусан, муқаддам ўғрилик жиноятини содир этганлиги учун озодликдан махрум қилиш жазосини ўтаб қайтган, Гулобод махалласида яшовчи Сидиков Ойбек туман ИИБ бошлиғининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари томонидан кафиллика олинди хамда унга келгусида парандачилик фаолиятини йўлга қўйишлик учун 30 млн миқдорида кредит ажратилиши белгиланди.

Учрашув якунига кўра иштирок этган ёшлар томонидан 58 та мурожатлар келиб тушди. Мазкур мурожаатлар асосида муддатлари ва ижрочи маъсул ходимлари кўрсатилган “Йўл харита”си ишлаб чиқилиб, ижрога қаратилди.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech