20 Август 2020 йил 506

ФАРҒОНАДА ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРЛАРИ МАСОФАДАН ЎҚИТИЛМОҚДА

Мамлакатимизда коронавирус пандемияси даврида ИИВ Малака ошириш институтининг Фарғона Академик лицейидаги филиалида ҳам масофавий онлайн дарслар ўтиш йўлга қўйилди.

Айни пайтда ҳудудий ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаларига тўғридан-тўғри танлов асосида ишга қабул қилинган профилактика инспекторларининг 228 нафарига онлайн машғулотлар ўтказилмоқда.

Масофадан туриб ўқитиш мақсадида ишлаб чиқилган дастурларга асосан ташкил этилган машғулотларда ходимларнинг жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг барвақт олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш бўйича кўникмалари шакллантирилиб, соҳага оид янгиликлар пухта ўқитилмоқда.

Онлайн ва оффлайн дасрларда маъруза, видеодарс, тест, топшириқ, сўровнома, тескари алоқа ва вебинар каби усуллардан фойдаланган ҳолда ходимларнинг касбий тайёргарлиги, сиёсий ва маънавий билимлари ҳам бойитиляпти.



Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech