20 Июл 2023 йил 428

Пластик карта ҳисобидан пулларни ўғирлаган шахс аниқланди

Қувасой шаҳар. Фуқаро Б.Ғ ИИБга мурожаат қилиб, унда 2023 йилнинг 14 февраль куни номаълум шахс тегишли банк томонидан берилган пластик картасига компьютер тизими орқали рухсатсиз кириб, жабрланувчига сездирмасдан пластик картаси ҳисобида бўлган 9.862.000 сўм пулларини яширин равишда ўғирлаб ечиб олганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қувасой шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “б” банди (Ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни А.А содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!

Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech