12 Январ 2022 йил 476

Пиёз маҳсулотларини арзон нархда олиб беришни ваъда қилиб, 135.000.000 сўм пулларни алдов йўли билан қўлга киритган аёл жавобгарликка тортилди

Фарғона шаҳри. 2022 йилнинг 08 январь куни Т.С исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 2021 йилнинг октябрь ойида номаълум исмли аёл Ойбек МФЙ ҳудудида ишончига кириб, арзон нархда пиёз маҳсулотларини олиб келиб беришини айтиб, ундан 135.000.000 сўм пулларини олиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан пулларни қўлга киритганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Ж.Н исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech