26 Апрел 2023 йил 344

Ўзбекистон туманида марихуана гиёҳвандлик моддаларини сақлаган шахс қўлга тушди

Ўзбекистон тумани. 2023 йилнинг 14 апрель куни туман ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Қум маҳалла ҳудудида яшовчи М.С.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, хонадонида “Марихуана” гиёҳвандлик моддаларини сақлаб келаётгани аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech