27 Сентябр 2021 йил 426

Ўзбекистон туманида “марихуана” гиёҳвандлик моддаси сақлаган шахс аниқланди

Ўзбекистон тумани. 14 сентябрь куни ВИИБ ТЭҚКБ ва туман ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, Қирқкетмон МФЙ ҳудудида яшовчи Х.А.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, молхонасида “марихуана” гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши кўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech