25 Ноябр 2022 йил 466

Ўзбекистон тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари қидирувдаги шахсни қўлга олишди

Ўзбекистон тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида (ўғирлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Ўзбекистон ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган К.М.ни қўлга олишди.

Ҳурматли фуқаролар!

Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech