Ўзбекистон тумани гиёҳвандлик моддасини сақлаган шахс аниқланди
Ўзбекистон тумани.2022 йилнинг 13 октябрь куни Ўзбекистон туман ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Қум маҳалла ҳудудида яшовчи Ғ.Х.ни яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, “марихуана” гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётгани аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати