7 Январ 2022 йил
437
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ШХББ Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари қидирувдаги шахсни қўлга олишди
2022 йилнинг 06 январь куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ ШХББ Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Тошлоқ туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан қидирув эълон қилинган М.А.ни қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати