6 Январ 2023 йил 1243

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти касбий тайёргарлик факультетига қабул қилиш бўйича танлов эълон қилинади

Танлов тадбирлари Ўзбекистон Республикасининг “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 апрелдаги ПҚ-5076-сон қарорига мувофиқ тасдиқланган Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг Касбий тайёргарлик факультетига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги Низом талаблари асосида ўтказилади.
Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти Касбий тайёргарлик факультетининг Махсус операцияларни амалга ошириш фаолиятига ўқишга қабул қилиш режа тақсимотига кўра, Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармасига 5 та квота ажратилган:
- Махсус операцияларни амалга ошириш фаолиятига (жисмоний тайёргарлик даражаси юқори бўлган, қўл жанги усулларини мукаммал ўзлаштирган бўлиши, бўйи 165 см.дан паст бўлмаган эркаклар.
Номзодларга қўйилган талаблар:
- Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши;
- Яшаш манзили бўйича Фарғона вилоятида доимий рўйхатда туриши;
- Ёши 18 ёшдан кичик, 30 ёшдан катта бўлмаган бўлиши;
- Муддатли ёки сафарбарлик чақирув резервидаги ҳарбий хизматни ўтаган бўлиши.
- Олий, ўрта махсус ёки ўрта маълумотга эга бўлган фуқаролар ҳамда ички ишлар органларининг ходимлари қабул қилинади.
Касбий тайёргарлик факультетига кириш истагида бўлган фуқаролар қуйидаги ҳужжатлари билан келишлари сўралади:
- биометрик паспорт ёки идентификация ИД-картаси доимий яшаш манзили билан;
- ҳарбий гувоҳнома (асл нусхаси);
- олий, ўрта махсус ёки ўрта маълумотини тасдиқловчи диплом, шаходатнома иловаси (асл нусхаси);
- яқин қариндошларнинг (ота-она, ака-ука, опа-сингил,) биометрик паспорти ёки идентификация ID-картаси (нусхаси);
- иш жойидан (ишлаётган бўлса) тавсифнома;
- номзод томонидан қўлда ёки компьютерда ёзилган таржимаи ҳол;
- анкета-маълумотнома;
- белгиланган намунадаги соғлиғининг ҳолати ҳақида маълумотнома (бўйининг баландлиги бўйича антропометрик параметри кўрсатилган ҳолда).
Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг Касбий тайёргарлик факультетида ўқиш истагида бўлган фуқаролар жорий йилнинг 10 январь кунига қадар (соат 08:30 дан 18:00 гача) доимий яшаш манзили бўйича Ички ишлар бўлимларига мурожаат этишлари сўралади.
Эслатма: Белгиланган кундан кейин мурожаат этган номзодлар рўйхатига киритилмайди.
Номзодлар қўшимча маълумотларни телеграм ижтимоий тармоғидаги фвииб.уз манзили орқали билиб олишлари мумкин.

Мурожаат учун тел: 73.244-15-56

Text to speech