7 Апрел 2020 йил 443

Ов қуролини сотаётган шахс қўлга тушди

Фарғона тумани. 03 апрель куни ўтказилган тезкор тадбир давомида Ўрташўра маҳалласида яшовчи Ю.К. “махсус харидор”га  “ТОЗ-34Р”русумли, 12-калибрли, 2 стволли ов қуролини 2 000 АҚШ долларига сотаётган вақтда ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 248-моддаси 3-қисми(ўқотар қуролни, ўқ-дориларни, портловчи моддаларни ёки портлаш қурилмаларини ўтказиш) билан  жиноят иши қўзғатилган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодекснинг 248-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади

 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech