Олтиариқ туманида 376 туп кўкнори гиёҳвандлик ўсимликларини парваришлаб келаётган шахс фош бўлди
Олтиариқ тумани.18 май куни туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Қаҳрамон маҳалла ҳудудида яшовчи Қ.О.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, томорқасида 376 туп кўкнори гиёҳвандлик ўсимликларини парваришлаб келаётганлиги аникланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар! Тақиқланган экинларни экманг ва етиштирманг. Уларни экиш ва етиштириш қонунга хилоф ҳамда жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.
Мазкур жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлигини эсдан чиқарманг.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати