21 Октябр 2022 йил
410
Олтиариқ тумани ИИБ ЖҚБ ва МваФРБ ходимлари терговдан яширинган шахсни қўлга олишди
Олтиариқ тумани ИИБ ЖҚБ ва МваФРБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисмида (фирибгарик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган Д.Х исмли аёлни қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати